Оҳангарон ҳаёти - Жизнь Ахангарана

Ижтимоий сиёсий газетасининг расмий веб сайти

Category

ХАБАРЛАР

Ohangaron hayoti 21 son (2019)

Янги лойиҳа: Марди майдон Белида белбоғи бор…

Аёлни гулга қиёслашади. Мунислик ва  маъсумалик  унга хос фазилат. Яна ожиза, муштипаргина  таърифи ҳам берилади… Бу сифатлар эгаси опа-сингилларимиз айни пайтда марду майдон эркаклар билан бир сафда туриб меҳнат қилишяпти. Раҳбарлик салоҳиятларини ҳам намоён этишмоқда. Хонадонимиз чироғи, оиламиз фариштаси бўлиб,… Батафсил →

“Темурбеклар мактаби” қабул жараёнидан хабарингиз борми?

Ёшларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи “Темурбеклар мактаби”га қабул қилиш неча ёшдан бошланади? Мазкур мактабга ҳужжат топшириш ишлари қандай амалга оширилади? Ҳарбий академик лицейга ўқишга қабул қилиш конкурс (танлов) асосида, республика ихтисослаштирилган Мусиқа ва санъат… Батафсил →

ЎҚИТУВЧИ ВА ШИФОКОРЛАРГА УЙ БЕРИЛДИ…

Ўзининг самарали меҳнатлари билан туман ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўқитувчи ва шифокорларнинг 8 нафарига 4-сектор ҳудудидаги “Унгут” МФЙда қад ростлаган намунали уйлар берилди. Туман ҳокимлиги томонидан мазкур уйларнинг бошланғич тўловлари амалга оширилди. Бундай эътибордан соҳа вакиллари бениҳоят мамнун, яқин… Батафсил →

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2019 йил анчайин масъулиятли бўлиши, айниқса, барча бўғиндаги раҳбар ва мутасаддиларга осон бўлмаслигини, ҳали халқ олдида қилинадиган ишлар кўплигини таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, янги йилнинг бир ойи ўтар-ўтмас, Юртбошимиз икки хорижий давлатга – Ҳиндистон ва… Батафсил →

ЭНЕРГЕТИКЛАР МУКОФОТЛАНДИ

Куни кеча «Янги Ангрен ИЭС» акциядорлик жамиятида Энергетиклар куни кенг нишонланди. Касб байрами муносабати билан корхона ходимларидан бир гуруҳига фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Соҳа фахрийларидан 5 нафари “Ўзбекэнерго” ДАЖ томонидан таъсис этилган «Ўзбекистон энергетикаси фахрийси»  унвони… Батафсил →

ТУМАНИМИЗ СОЛИҚЧИЛАРИ ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ

2018 йил учун маҳаллий бюджетга белгиланган прогноз кўрсаткичлари 129 фоизга бажарилиб, солиқчиларимиз бу кўрсаткич билан вилоятда биринчи, республикада эса иккинчи ўринни забт этишди. 26 декабрь куни туман ҳокимлиги томонидан туман Давлат солиқ инс-пекцияси ходимлари учун Янги йил байрам дастурхони ёзилди…. Батафсил →

ЯНГИ ЙИЛГА МУНОСИБ СОВҒА

Ўтиб бораётган йилимиз, ҳақиқий маънода, туманимиз ҳаётида тарихий йил бўлди, деб бемалол айта оламиз. Биргина ижтимоий соҳа объектлари қурилишини оладиган бўлсак, бир йил ичида кўплаб боғча, мактаб ва қишлоқ оилавий поликлиникалари бунёд этилди. Куни кеча туманимизнинг энг олис қишлоқларидан бири… Батафсил →

ОҲАНГАРОНДА МУЗЕЙ ОЧИЛДИ!..

Туманимиздаги “Шодималик” МФЙ ҳудудидаги Шодималик ота мақбараси халқаро “Олтин мерос” хайрия жамғармаси томонидан маданий объектлар рўйхатига киритилган. 2017 йилда жамғарма ташаббускорлигида хайрия маблағлари ва ҳашар йўли билан мақбара қайта таъмирланди. Жорий йилда мақбара ёнида қўшимча бинолар барпо қилинди. Ушбу бино… Батафсил →

МУҲОКАМА, МУНОЗАРА, МУЛОҲАЗА

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 19 ДЕКАБРЬ КУНИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҲАНГАРО0Н ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 5 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида халқ депутатлари зиммасига бюджет… Батафсил →

ИККИ ЯРИМ МИЛЛИАРД СЎМЛИК ШИФОХОНА

Туманимизнинг “Унгут”, “Ўзбекистон”, “Ялпоқтепа”, “Ёнариқ” ҳамда “Тут” МФЙ ҳудудида жами 18 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аммо бу ерда аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш кейинги йилларда ўз ҳолига ташлаб қўйилганди десак, баайни ҳақиқат… Куни кеча Қорахитой қишлоғида янги, замонавий типдаги… Батафсил →

ҚУВУРЛАР ҲАР ЖОЙДА БОР, ҚУВУР ЗАВОД ҚАЙДА БОР?..

Шаҳарда гап тарқади: – Энди қувур ишлаб чиқариш объекти иш бошларкан… – Шаҳар ҳокимининг қадами қутлуғ келиб, саноат мўъжизаси содир бўлаяпти… – Очилиш маросими бўларкан… Янги “IDEAL PLAST MANUFACTORY” корхонаси асосан полипропилен қувурлар ҳамда фитинглар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, маҳсулотнинг… Батафсил →

Оҳангарон тумани ҳокими Ўктам Турсуновнинг байрам табриги

Оҳангарон тумани ҳокими Ўктам Турсуновнинг “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан соҳа вакилларига байрам табриги Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар! Ассалому алайкум, заҳматкаш деҳқонлар, уста боғбонлар, мард ва танти чорвадорлар! Бугун сизлар билан “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”ни нишонлаш мақсадида тўпландик. Фурсатдан… Батафсил →

ЖАМИЯТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

5 декабрь куни туман ҳокимлиги фаоллар залида Асосий Қонунимиз – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. –  Мана, чорак асрлик довондан ўтиб, яъни 26 йилдирки, халқимиз сиёсий тафаккури, ақл-заковатининг кўзгуси бўлмиш Конституциямизнинг ҳаётий негизи нақадар мустаҳкам… Батафсил →

ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ГРАН-ПРИСИ ОҲАНГАРОНДА!

Оҳангарон тумани 31-сонли БМСМ вакиллари мактаб директори Ҳасан Тоиров бошчилигида 1-4 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган  халқаро кўрик-танловда иштирок этишди. Қувонарлиси, 20 га яқин давлатлардан келган 1000 дан ортиқ қатнашчилар  орасида “Зарб” доирачилар ансамбли вакиллари – Юсуфали Ҳамроев, Беҳбуд… Батафсил →

ИНСОН ЎЗИНГ, ИНСОН ЎЗИНГ…

3 декабрь куни “Саховат” кекса ва ногиронлар  интернат уйининг 155 ўринли янги биноси фойдаланишга топширилди.  Тадбирда шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев, шаҳар прокурори Музаффар Маматов, ИИБ бошлиғи Диловар Масалиев, ДСИ бошлиғи Анвар Турдибоев ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок… Батафсил →

ЭНДИ САРВИНОЗНИНГ КОМПЬЮТЕРИ БОР

Ногиронлиги бўлган, алоҳида эътиборга муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг замонавий таълим олишида барча шарт-шароитларни яратиш учун барча бирдек масъул. Жумладан, туманимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, уйда таълим олаётган ўқувчиларнинг билим олиши, янги технологиялардан кенг фойдаланиши учун амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман… Батафсил →

ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЭШИКЛАР ОЧИҚ…

Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Саноат касб-ҳунар коллежида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 92-27 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этиб, Қуролли Кучларимиздаги мавжуд ҳарбий техникалар билан таништиришди. Жараёнда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди…. Батафсил →

БАЙРАМ МУБОРАК, АЗИЗ ШИФОКОРЛАР!

Маълумки, юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами сифатида нишонланади. Жумладан, 13 ноябрь куни шаҳримиздаги муҳташам “Мажнунтол” мажмуасида тиббиёт ходимлари учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда туман ҳокими Ўктам Турсунов туман Тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли муассасаларда фаолият… Батафсил →

НОЁБ САНОАТ ОБЪЕКТИ ИШ БОШЛАДИ

Юз фоиз хориж сармояси ҳисобига бунёд этилган Оҳангарон металл конструкциялар заводи фойдаланишга топширилди. Маълумки, кенг мақсадда фойдаланиладиган металл конструкциялар, асосан қурилиш ва саноат объектлари учун металл қурилмаларга нафақат юртимизда, балки жаҳон бозорида ҳам кучли талаб бор. Оҳангарон шаҳри саноат ҳудудидаги… Батафсил →

© 2019 Оҳангарон ҳаёти – Жизнь Ахангарана — Powered by SIROJIDDIN

Theme by Anders NorenUp ↑