Оҳангарон ҳаёти - Жизнь Ахангарана

Ижтимоий сиёсий газетасининг расмий веб сайти

Category

ТАНҚИД

Ўзбекнинг гапи қизиқ! “… АЛДАГАНИ ЎЗИМ ЯХШИ(МИ?)”

Авваламбор, қатъийлик билан шуни таъкидлайманки, оқ халат кийган шифокор дўстларимизни жуда ҳурмат қиламан! Қуйидаги материал – бир ҳазил, холос… Умуман олганда, муқаддас ислом динимизда мусулмонлар 4 ҳолатда ёлғон ишлатиши мумкинлиги эътироф этилган: ўз мулки, ҳаёти, номуси ва соғлиғига душман томонидан… Батафсил →

Ёпилиш маросими қачон бўлади?

Туманимиз ва шаҳримиз жадал суръатларда ўзгармоқда. Қатор замонавий турар жой объектлари, таълим муассасалари, маиший ва кўнгилочар масканлар барпо этилмоқда. Бу каби иншоотларнинг қурилиш ишлари бошланиши билан Оҳангарон аҳли биноларни тезроқ қад ростлаб, аҳолига хизмат кўрсатиши ҳақида ўйлай бошлади. Ниҳоят, узоқ… Батафсил →

МАТБУОТ. МАЖБУРИЙ ОБУНА. ВИЖДОН…

Изоҳ Давр ўзгарди. Интернет тобора қизиқарли, жозибали бўлиб бораяпти. Яқинда “Тафаккур” журналида бир муаллиф шундай ёзибди: “Инсон компьютер ёки телефон ойнаси қаршисида бутун олам билан юзлашиб, сўзлашиб ўтирибди, аммо у ёлғиз. Ниҳоятда ёлғиз…” Ҳа, шундай. Ҳазрати инсоннинг ўзи, ўй-хаёллари виртуаллашаяпти…. Батафсил →

ЕР ЭГАСИЗ ЭМАС!

Ишласанг ишла, эпласанг эпла, қўлингдан келмаса ерни топшир, бўлмаса тортиб олиб, чет элликларга берамиз. Охирги вақтларда ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлари, қарор ва муддаоларида, назаримда, юқоридаги гапга ишора бор. Эсингизда бўлса, шу йилнинг 27 ноябрь куни “Бошоқли дон етиштиришни янада… Батафсил →

СОМОННИ ЁҚМАНГ!..

“Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир. Улардан оқилона  фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”. (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси). Фермерларимиз ғаллани ўз вақтида йиғиб олишлари учун барча имкониятларини ишга солиб, агротехник тадбирларни… Батафсил →

ҲАЖВИЯ: ХОРИЖЛИК ҲАМКОРЛАР

…Юрт яшнаса, яшнайман-да, Юрт ишқи бор жону танда, Завққа тўлиб куйлайман-да, Асил инсонларни кўриб, Азиз меҳмонларни кўриб… (Озодбек Назарбеков қўшиғи, Аҳад Қаюм ё бўлмаса Ботир Эргашев шеъри. Балки бошқаникидир). Ҳа, дўстлар. Ажойиб халқ артистимиз гўзал мисраларда таъкидлаганидай обод юртимиз азиз… Батафсил →

УЙЛАР БУЗИЛАЯПТИ, ДЎКОНДОРЛАРУ ЧОЙХОНА ЭГАЛАРИ ХАМ ТАШВИШДА – ЎЗИ НИМА ГАП?

Бузилишми ёки… Шаҳарда дув-дув гап: “Эшитдингми, йўл бўйидаги уйлару бошқа бинолар бузилаётганмиш…” Хўш, ўзи нима гап? Аввало, айнан Оҳангарон тумани ва шаҳри аҳли учун бу гаплар янгилик эмас. Боиси, кейинги икки йилда халқаро автомагистралнинг шаҳар қисмида бу масала долзарб бўлиб… Батафсил →

“Бандлик” нима билан банд?..

Яқинда Агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида 3-ҳудудий сектор раҳбари ташаббуси билан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда ўнга яқин корхона ва ташкилотлар иштирок этишди. Жойларда бу каби меҳнат ярмаркаларининг ўтказилаётгани айни муддаодир. Бироқ сўнгги пайтларда бундай тадбирлар ҳеч қандай… Батафсил →

БИР АЁЛ ТАҲҚИРЛАБ ЕЧИНТИРИЛДИ… ЖАМИЯТ ҚАНДАЙ АКС-САДО БЕРДИ?

Вақти-вақти билан, мухбирлар тили билан айтганда, “бомба”лар пайдо бўлади. Улар ахборот оламида шу даражада кучли портлаш содир этадики, ҳеч бир инсон таъсирланмай қолмайди. Каттақўрғонлик аёлнинг таҳқирлаб ечинтирилгани ва камига бу видеонинг оммага тарқатилгани, энг алам қиларлиси, бу ишни ҳуқуқни муҳофаза… Батафсил →

БИЗГА ТУРЛИ ИТТИФОКЛАР КЕРАК

Таҳририятдан: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳомийлигида қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўзбек тилида блог юритувчилар ўртасида Блогерлар чемпионати ўтказилди. Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган мақола чемпионатда биринчи ўринни қўлга киритди. Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали платформасида ўтказилган мазкур чемпионатда камина ҳакам сифатида қатнашдим. Таъкидлаш жоизки,… Батафсил →

МОДАСИНИНГ ЖАЗАВАСИ ЎТИБ КЕТСИН, ҳар ким умр йўлдошига ёқиб кетсин…

Қиздир-йигитдир, каттадир-кичикдир, бойдир-камбағалдир, алалхусус, барчада, аввало шарму ҳаё бўлсин… Бу мавзуда жуда кўп баҳслар бўлган, бўлмоқда. Эркаклар аёлларни ўзгариб кетаётганликда, очиқ-сочиқ кийинишда айбласа, аёллар ҳам қараб ўтирмай, “шириндан шакар” сўзлари билан аёлмижоз бўлиб бораётган “эркак”лардан ёзғиради. Хуллас, қуйида эътиборингизга ҳавола… Батафсил →

31-БМСМ: ЮТУКЛАР ЎЗИМИЗНИКИ, МУАММОЛАР-ЧИ

ёхуд Ҳасан Тоир нима дейди?.. Қорахитой қишлоғида бўлганмисиз? Бормаган бўлсангиз, унда кўп нарсадан бехабар қолибсиз. Дарҳақиқат, ушбу маҳалла сўнгги пайтларда барчанинг диққат марказига, туман миқёсидаги турли оммавий тадбирлар ўтказиладиган масканга айланган, десак муболаға бўлмайди. Дарвоқе, оммавий тадбирлар ҳақида… Бундай тантаналар,… Батафсил →

СУВ КЕЛАДИ “ҲАМДАМ”ДАН, “ҲАМДАМ”ДАН ҲАМ НАРИДАН

Табиатнинг бебаҳо неъмати бўлган сув ҳаётимизда алоҳида ўрин эгаллайди. Сувсиз ҳаётни тасаввур этиб ҳам бўлмайди. Ота-боболаримиз азалдан сувни тоза сақлашга, ундан оқилона фойдаланишга эътибор бериб келганлар. Бежиз доно халқимиз “Уммон олдида турсанг ҳам, бир томчи сувни увол қилма” дейишмаган. Сувдан… Батафсил →

МУАММОЛАР ҚАЧОН ЕЧИМ ТОПАДИ?

Халқ билан мулоқотнинг самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, ҳудудий сектор ишчи гуруҳ раҳбарлари, давлат идоралари, уларнинг мутасадди раҳбарларини халқ билан янада яқинроқ бўлишини таъминлаш мақсадида, туман ҳудудий секторларида белгиланган жадвал асосида  сайёр қабуллар ташкил этиш йўлга қўйилди. Яъни, эндиликда сектор ишчи… Батафсил →

ДИҚҚАТ: АРИЗА ҚИДИРИЛМОҚДА, АЛОҲИДА БЕЛГИЛАРИ…

“Тут” МФЙдаги 13-умумтаълим мактаби ўтган асрнинг 30-йилларида қурилган. 2008 йилда мактаб ўрнида 320 ўринга мўлжалланган янги таълим муассасаси барпо этилди. Мактаб стадиони ҳам ўша даврдан буён мавжуд. Мазкур стадионда чақириққача ёшларни тарбиялаш бўйича машқларни ўтказишга мўлжалланган тайёрлаш майдончаси мавжуд. Мактабда… Батафсил →

Уларга осон деб ўйлайсизми?

Ишонч бору… Ҳамиша – тарихнинг ҳамма босқичларида ишонч масаласи ҳокимият тизимида ўта муҳим жиҳат саналган. Эътибор бераяпсизми, миллат йўлбошчиси ўзининг кейинги деярли барча нутқ ва маърузаларида, халқона ва куюнчак сўзларида айнан ишонч ҳақида гапираяпти. Яъни, эндиликда бирон масъул лавозимга тайинланган… Батафсил →

Гўшсойлик болакай Азизжонга битил(ма)ган мактуб

Биринчи мактуб 2017 йилнинг 9 сентябрида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Сал кейинроқ, ўша йилнинг 30 сентябрида давлатимиз раҳбарининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилиниб,… Батафсил →

ДОЛЗАРБ ФУРСАТ ЎТИБ КЕТМАСИН!

Маълумки, келгуси ҳосил тақдири ва фаровонлик шарти бир неча омилларга боғлиқ. Булардан бевосита инсонга тегишлиси фойдаланувчилар кўплашиб, ҳамкорликда, бирикиб, ҳар мавсум арафасида, баҳорги ишлар қизғин тусга кириши олдидан ўтказилиши зарур бўлган ариқ ва зовурларни ўз вақтида турли чиқиндилардан халос этиш,… Батафсил →

Қариндошга қиз берманг

Мамлакатимизда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий ривожланган авлодни шакллантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрдаги катта йиғилишда мамлакатимизда тиббиёт соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш борасидаги маърузасини тинглаб, ўйланиб қолдим. Минглаб гўдаклар ўлими қайд этилмоқда, минглаб болажонлар ногирон бўлиб туғилмоқда. Юртбошимизнинг бундай ҳолатларнинг оилалар учун фожиа эканлигини таъкидлаганидан тиббиёт соҳасида ҳам, одамлар онгида ҳам тубдан ўзгартириш кириши керак деб ўйлайман.

Ўзбекмомо: “Болама ўхшайди овозинг санинг, бироқ танимадим жулдур либосда…”

Зап замонлар бўлди- да! Бундан йигирма йиллар олдин кийимингиз йиртилиб қопти дейишса, йиртиқдан уялиб, шарманда бўлишдан чўчир эди одамлар. Йилллар ўтиб, жамият ҳаётидаги юз бераётган ўзгаришлар одамларимизнинг кийим борасидаги қарашларини кескин ўзгартириб юборди. Бугунги ёшлар айнан шундай кийимларни кийишни, шу… Батафсил →

© 2019 Оҳангарон ҳаёти – Жизнь Ахангарана — Powered by SIROJIDDIN

Theme by Anders NorenUp ↑