“Оҳангарон ҳаёти – Жизнь Ахангарана” газетаси Оҳангарон тумани ва Оҳангарон шаҳридаги ягона ижтимоий-сиёсий газета ҳисобланади. Газетанинг биринчи сони 1932 йилнинг 14 январида “Қурама ҳақиқати” номи билан чоп этилган.

  • Қурама ҳақиқати” газетаси 1939 йилгача чоп этилган ва у 1940 йилнинг 21 мартидан эътиборан “Оҳангарон ҳақиқати” номи билан чиқа бошлаган.
  • Оҳангарон ҳақиқати” газетаси 1935 йилгача ҳафтасига бир марта, айрим йиллари икки марта икки саҳифада чоп этилган.
  • 1935 йилнинг охирида Оҳангаронда, собиқ маданият уйи биносида туман босмахонаси ташкил этилган ва газета 1936 йилнинг январидан эътиборан ўз босмахонасида чоп этила бошлади.
  • 1942-1946 йилларда қоғоз танқислиги боис, газета ҳозирги стандарт ёзув қоғози ҳажмида тўрт саҳифада пилла қоғозига босилган. Уруш йилларида унинг адади 890-1600 нусхада бўлган.
  • 1957 йилда Оҳангарон тумани Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари таркибига қўшилгани сабабли газета ўз фаолиятини тўхтатган.
  • 1960 йилнинг январь ойидан бошлаб газета “Олмалиқ ҳақиқати” номи билан чиқа бошлаган.
  • 1961 йилнинг 7 январида Оҳангарон тумани қайта ташкил этилиши муносабати билан шу йилнинг 14 июнидан бошлаб яна “Оҳангарон ҳақиқати” номи билан чоп этила бошланган. Газета 1932 йил 14 январдан 1940 йилгача лотин алифбоси шрифтида, 1941 йилнинг 12 январидан рус алифбоси ҳарфлари билан чоп этила бошланган.
  • 1962 йилнинг декабридан Оҳангарон тумани Ўртачирчиқ туманига қўшиб юборилиши муносабати билан газета яна ўз фаолиятини тўхтатиб, унинг ижодий жамоаси Ўртачирчиқ туманининг “Машъал” газетасига қўшиб юборилган.
  • 1971 йилнинг 7 сентябрида Оҳангарон тумани қайта ташкил этилиши муносабати билан 1972 йилнинг 18 майидан “Оҳангарон” номи остида тўрт саҳифада чиқа бошлади.
  • 1973 йилда “Оҳангарон” собиқ Бутуниттифоқ мусобақаси якунларига мувофиқ, “Халқ хўжалиги ютуқларини тарғиб этишдаги хизматлари учун” собиқ Иттифоқ мукофотига сазовор бўлган.
  • 1973-1974 йилларда газетанинг умумий адади 14 300 нусхага чиққан.
  • 1992 йилнинг 6 мартидан Оҳангарон шаҳрида “Оҳангарон ишчиси – Ахангаранский рабочий” газетаси чоп этила бошланди. 2004 йил 10 январдан бу газета “Оҳангарон ҳаёти – Жизнь Ахангарана” номи билан ўзгартирилди,
  • 2011 йилнинг 8 февралидан Оҳангарон тумани ва Оҳангарон шаҳри бирлаштирилиши муносабати билан “Оҳангарон” газетаси “Оҳангарон ҳаёти – Жизнь Ахангарана” газетаси билан қўшиб юборилди ва у ҳозир “Оҳангарон ҳаёти – Жизнь Ахангарана“ номи билан туман ҳокимлиги муассислигида ўзбек ва рус тилларида чоп этилмоқда.

Газетанинг электрон нусҳалари:

2018 йил2019 йил