Болам шу эл сеники,
Дарди билан ёнгин, болам!
Ёнолмасанг, ўшал куни
Инсонликдан тонгин, болам!

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ҳамкорликда нуроний, кекса онахонларимизнинг ҳолидан хабар олишди. Мутасадди вакиллар “Телов” МФЙда яшовчи онахон – Маҳбуба ая Маражапова хонадонида бўлишиб, уларни баҳор айёми, яшариш, янгиланиш фасли билан муборакбод этишди. 3 фарзанд, 12 невара, 9 эваранинг севимли бувижониси бўлган. Маҳбуба онанинг бир асрлик сермазмун умр йўллари барчамизга ибрат бўлсин.

Гулшода КАРИМОВА