Ой тақвимига кўра, февралнинг бошида хонаки ўсимликларни экса, кўчириб ўтқазса, қирқса, ўғитласа, воситалар орқали зараркунандаларга қарши курашса бўлади. 4 февралдан қишки иссиқхонага кўкатлар, пиёзли гуллар экиш, гулларни суғориш, кесиш, озиқлантириш мумкин. 14-16 февралда экиш ва кўчириб ўтқазиш ишлари тавсия этилмайди. 17-22 февралда дераза токчаси ва қишги иссиқхонага кўкат ва сабзавот экиш, суғориш ва ўғитлаш мумкин. Хонаки ўсимликларни кўчириб ўтқазиш, иссиқхонада сабзавот етиштириш учун экишга энг қулай муддат 25-26 февраль саналади. Бу тақвимга мувофиқ, 27-28 февралда экиш ва кўчириб ўтқазишлар тавсия этилмайди. Баъзида экилган, кўчириб ўтқазилган экинлар кўнгилдагидек чиқмаслиги ё тутмаслиги сабаби ана шунда бўлса, ажабмас.

Далер СУННАТОВ тайёрлади.