Президентимиз ташаббуси ҳамда ҳукуматимиз саъй-ҳаракати билан кейинги вақтда қабул қилинган Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон туманининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек, Оҳангарон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги қарору фармонлар ҳам нафақат туманимиз, балки вилоятимиз тарихидаги улкан воқеа бўлиб, ҳудудимизни ҳар тарафлама ривожлантириш орқали мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади.

Жумладан, туманнинг “Нўғойқўрғон” маҳалласи ҳудудий жиҳатдан шаҳримизга қўши-лиши ҳам янги ҳамда давр талаблари асосидаги инфраструктура иншоотлари вужудга келиши, янги иш ўринлари яратилиши, замонавий шаҳарсоз-лик қиёфасига ижобий таъсир кўрсатади. Олинган маълумотларга кўра, шу кунларда рес-публика Олий Мажлис Сенатининг 2017 йил 24 августдаги қарорига мувофиқ, маҳалла 96,8 гектар ер майдони билан Оҳангарон шаҳри таркибига киритилган. Олдинги ҳудуддаги 50 та фермер хўжалиги эса Навоий ҳудуди таркибида қолдирилди. Улар тасарруфида жами 1800 гектардан зиёд ер мавжуд. Массивда жами 140 фермер хўжалиги фаолият кўрсатиб, уларга 15301,1 гектар ер майдони бириктирилган.

– Мазкур қарор ижроси доирасида Нўғойқўрғон ва Мунчоқтепа маҳаллалари бирлаштирилиб, “Нўғойқўрғон” МФЙга киритилди ва бу борада муаммолар йўқ, – дейди МФЙ раиси Маҳбуба Муҳамедова. – МФЙ таркибига Нўғойқўрғон, Нурафшон, Мунчоқтепа, Янги авлод кўчалари киради. Янги МФЙда янги кўчиб келганлардан ташқари 1962 нафар аҳоли, 503 та оила, 375 та хонадон яшайди. Нўғойқўрғон кўчаси-нинг чап томонида юридик мақомга эга бўлмаган 11 та деҳқон хўжалигининг 27 сотихдан ер майдонлари бўлиб, ҳозирда уларга турли сабзавотлар экилган. 11,3 гектар туман захирасидаги ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2020-қарори ижросига мувофиқ, 156 нафар фуқароларга янги уй-жой қуриш учун ажратилди.

Ўз мухбиримиз