Ўзининг самарали меҳнатлари билан туман ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўқитувчи ва шифокорларнинг 8 нафарига 4-сектор ҳудудидаги “Унгут” МФЙда қад ростлаган намунали уйлар берилди. Туман ҳокимлиги томонидан мазкур уйларнинг бошланғич тўловлари амалга оширилди. Бундай эътибордан соҳа вакиллари бениҳоят мамнун, яқин кунларда улар барча қулайликларга эга бўлган замонавий уйларга кўчиб ўтишади.

Ушбу қувончли воқеа туманимизда ижтимоий соҳа вакилларига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлди, десак янглишмаган бўламиз. Зеро, “Фаол инновация ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга ошириладиган ишларнинг замирида ҳам айнан инсон омили муҳим жиҳат эканлиги намоён бўлмоғи лозим.

   Мафтуна МАЛИКОВА,

“Оҳангарон ҳаёти” мухбири.