Яқинда Тошкент шаҳрида Универсал спорт саройида ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати учун муросасиз беллашув бўлиб ўтди. Турли вилоятлардан ташриф буюрган 1000 га яқин ўғил-қизлар ичида санамлик Дилсўз Имонова туманимиз, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. У 39 килограмм вазн тоифасида кураш олиб борди.  Рақибларидан устунлик тарафларини намойиш этган спортчимиз финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ўта қизғин, ҳаяжонли кечган финал босқичи унинг матонатини яна бир бор синовдан ўтказди.

Дилсўзни чемпионатнинг фахрли 2-ўрини билан қутлаймиз ва бундан кейинги мусобақаларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ўз мухбиримиз.