21 декабрь куни шаҳримиздаги Ахборот-ресурс марказида “Китобхонлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда анъанавий ҳамда замонавий инновацион креатив услублардан фойдаланиш” мавзусида вилоят ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда китоб тарғиботида библиографиянинг ўрни, инновацион шакли ва улардан фойдаланиш йўллари, ўқувчиларнинг бўш вақтларини унумли  ўтказишида “Мен севган китоб” библиографик сўровномаси, “Китоб олами”, “Хит парад”, “Китоб лото” “Туғилган кунингда китоб” каби инновацион методларни умумтаълим мактаб-ларида қўллаш бўйича тавсиялар берилди.

Туман мактаб кутубхоначиларининг бадиий чиқишлари, улар томонидан ижро этилган “Жайдари келин”, “Китоб олинг” каби саҳна кўринишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Семинарда вилоят ХТБнинг дарсликлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Қосимжон Баҳовиддинов, вилоят молия бўлими вакили Жамшид Қаюмов, туман ХТБ дарсликлар билан ишлаш мутахассислари, туман ва шаҳар мактаблари кутубхоначилари ва АРМ ходимлари иштирок этишди.

Маъмура ЭЛАМАСОВА,
Туман ХТБ дарсликлар бўлими мутахассиси.