Умумхалқ сайиллари, шунингдек, шодиёна кунлар, байрамларда юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида, кенг истеъмолдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат савдо ярмаркаларини ташкил этиш доимий анъанага айланган. Янги – 2019 йилни қарши олаётган ҳамшаҳарларимизнинг байрам дастурхонлари янада тўкин ва файзли бўлиши учун жорий йилнинг 14 декабридан бошлаб Оҳангарон шаҳар деҳқон бозори ҳудудида “Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси” иш бошлади. Савдо ярмаркасида мол, қўй, товуқ гўшти, тухум, картошка, пиёз, мева-сабзавотлар ўрин олган.

Кўчма савдо ярмаркаларидаги бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари турғун савдо шохобчаларидагидан анча арзон.

Эслатиб ўтамиз, шаҳримиз деҳқон бозоридаги Янги йил байрам савдо ярмаркалари 2019 йилнинг 5 январигача хизмат кўрсатади.

Райҳон САЛАЕВА,
“Оҳангарон ҳаёти” мухбири.