Куни кеча «Янги Ангрен ИЭС» акциядорлик жамиятида Энергетиклар куни кенг нишонланди. Касб байрами муносабати билан корхона ходимларидан бир гуруҳига фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Соҳа фахрийларидан 5 нафари “Ўзбекэнерго” ДАЖ томонидан таъсис этилган «Ўзбекистон энергетикаси фахрийси»  унвони ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, бир қатор малакали энергетикларимизга мазкур байрам муносабати билан Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, «Янги Ангрен ИЭС» акциядорлик жамияти ва Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари топширилди.

Байрам дастурида Ўзбекистон Xaлқ артис-ти Зулайҳо Бойхонова ўзининг шўх ва дилтортар қўшиқлари билан барчани рақсга чорлаб, айёмга ўзгача кўтаринкилик бағишлади.

Алишер АЗИМОВ.