Ўтиб бораётган йилимиз, ҳақиқий маънода, туманимиз ҳаётида тарихий йил бўлди, деб бемалол айта оламиз. Биргина ижтимоий соҳа объектлари қурилишини оладиган бўлсак, бир йил ичида кўплаб боғча, мактаб ва қишлоқ оилавий поликлиникалари бунёд этилди.

Куни кеча туманимизнинг энг олис қишлоқларидан бири бўлган Кўксаройда 22-умумтаълим мактаби янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эски мактаб биноси 1985 йилда ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, айни пайтда замон талабларига умуман жавоб бермас эди. Янги йил арафасида янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилиши кўксаройликлар учун катта туҳфа бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Акмал Исабоев, туман ҳокими Ўктам Турсунов иштирок этди.

 Ўз мухбиримиз.

Мазкур мактаб биноси 144 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг қурилиши “Фактор глобал сервисМЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 900 миллион сўмни ташкил этди.