Туманимизнинг “Унгут”, “Ўзбекистон”, “Ялпоқтепа”, “Ёнариқ” ҳамда “Тут” МФЙ ҳудудида жами 18 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аммо бу ерда аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш кейинги йилларда ўз ҳолига ташлаб қўйилганди десак, баайни ҳақиқат…

Куни кеча Қорахитой қишлоғида янги, замонавий типдаги қишлоқ оилавий поликлиникаси биноси фойдаланишга топширилди.

Иншоот “Бунёдкор  Кушон Қурилиш” МЧЖ томонидан қурилган – лойиҳа қиймати 2,5 миллиард сўм.

Тадбирга маҳалла фаоллари, ижро ҳокимияти вакиллари, ҳудудий сектор раҳбари, беш қишлоқнинг ёшу қариси ташриф буюриб, катта хурсандчиликка шерик бўлдилар.

Аҳад ота Давронов шу қишлоқнинг гапга етар оқсоқолларидан. У набираси билан бирга янги қурилган тиббиёт уйини обдон кўздан кечирди. Бир вақтлар Қорахитойда ишлаган атоқли докторлар, эл корига дармон ҳамшираларни ёдга олди. Эҳ, қанийди, мана бундай шароитда ишлаш уларга ҳам насиб этса эди, деб ўйлади…

Муҳими, у ана шу ҳикматни, хулосани бугунги авлодга, тиббиётчиларга қарата айтди, шароитнинг қадрига етайлик, дея ҳамқишлоқларига сўзлади.

Э.ЎТБОСОВ.