Шаҳарда гап тарқади:

– Энди қувур ишлаб чиқариш объекти иш бошларкан…

– Шаҳар ҳокимининг қадами қутлуғ келиб, саноат мўъжизаси содир бўлаяпти…

– Очилиш маросими бўларкан…

Янги “IDEAL PLAST MANUFACTORY” корхонаси асосан полипропилен қувурлар ҳамда фитинглар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга мўлжалланган. Корхона томонидан 13 миллиард 150 миллион сўм инвестиция маблағи ўзлаштирилиб, Хитой Халқ Республикасидан замонавий асбоб-ускуналар келтирилди, 50 дан ортиқ янги ишчи ўрни яратилди.

Айни пайтга қадар корхона томонидан 108 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қўшни Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларига экспорт қилинди. Йил якунига кўра, яна 100 минг АҚШ долларига тенг ҳажмдаги маҳсулотлар экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Корхонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қобил Ҳамдамов, шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев иштирок этди.

Диёрбек Юлдашев.

Фото:. Суннат Сапаралиев.