Туманимиздаги 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси Аслиддин Сайфиддинов яқинда Ангрен шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг Taekwondo WTF тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида 61 килограмм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди. Эндигина 7-синфда ўқиётган туманимиз паҳлавони мактаби ва маҳалласининг фахрига айланди. Биз спортчимизнинг бундан-да юқори марраларни эгаллашида омад ва зафарлар тилаймиз.

Ўз мухбиримиз.