Туман ва шаҳримиздаги иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш мақсадида, 6 ва 31-сонли мусиқа мактабларида “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилди. Унда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли ўқувчилар иштирок этишиб, “Классика”, “Вокал”, “Халқ чолғулари”, “Рақс”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Назм ва наср” йўналишларида ўз истеъдодларини намойиш қилишди. Йўналишлар бўйича ғолиб ўқувчилар фестивалнинг вилоят босқичига йўлланмага эга бўлишди.

Алишер АЗИМОВ,

“Оҳангарон ҳаёти” мухбири.