Туманимизда жами экин майдони 32 минг 482 гектарни ташкил этади. Шундан 20 минг 192 гектари суғориладиган, 12 минг 290 гектари эса лалми ер майдонларидир.
Айни пайтда 12 минг гектар ерга  ғалла экиб бўлинди.

Суратдаги одам “Шодмалик полвонлари” фермер хўжалигининг ишчиси – сувчи Жонибек Омонқулов.  У бир текис униб чиққан буғдойга сув тараяпти. Иккинчи суғориш – униб чиққан пояга озиқ берадиган сув.
Ҳали майсадек товланиб турган бу далалар тилларанг тусга киради. Атроф баракага тўлади. Давлатнинг олдида юзи ёруғ бўлган фермер бир яйрайди-бир яйрайди…
Сиз-чи, фермер акалар, опалар, сиз ҳам ғаллани боладек авайлаб парваришлаяпсизми? Келгуси йил ҳосили айнан ҳозир ҳал бўлади, барака палласини ғафлатда ўтказиб юборманг…

 

Нозимбек ИСМОИЛОВ,
“Оҳангарон ҳаёти” мухбири.
Муаллиф олган сурат.