Юртимизнинг ҳар бир гўшасида кексаларимизга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шаҳримиздаги Саховат уйида ҳам “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир маънавият ва марифат маркази туман бўлими ҳамда ҳарбий қисм билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди. Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур кеча кексаларимизни мамнун этди, ҳамкор ташкилотлар томонидан совға-саломлар улашилди.

Маданият бўлими вакиллари томонидан тақдим этилган куй-қўшиқлар барчанинг қалбига байрамона кайфият бахш этди.

Мадина АБДУСАМАТОВА,
“Оҳангарон ҳаёти” мухбири.


Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги тантаналари олдидан “Илғор” МФЙда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон  ва кексалар учун байрам дас-турхони ёзилди. Тадбир  маҳалла фаоллари, фермер, тадбиркорлар томонидан ташкиллаштирилди. “Илғор” МФЙ раиси Абдуғаффор Пардаев йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрам билан қутлади. Қишлоқнинг меҳнат фахрийси,  91 ёшли онахонимиз Гулшан момо бугунги дориломон кунларимизга шукроналар келтирди. Тантанада фермерлар ва тадбиркорлар томонидан ҳомийлик асосида байрам совғалари тарқатилди. Дилтортар куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади…

Севара Турғунова,
“Оҳангарон ҳаёти” мухбири.