Халқимизда байрамга туҳфа билан келиш одатга айланган, десак янглишмаган бўламиз. Дарҳақиқат, юртимизда қандай байрам бўлмасин, эришилган ютуқлар ҳақида, оз бўлса-да, сарҳисоб қилиш келгусидаги режаларни аниқ белгилаб олишга замин яратади. Қуйида келтирмоқчи бўлган рақамларимиз эса туманимизда турли соҳаларда 2018 йил мобайнида амалга оширилган ишлар кўламини акс эттириб берса ажаб эмас.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида

Деҳқончилик ва боғдорчилик бўйича:

Жорий йилда туманимиз ғалла бўйича белгиланган режани 119 фоизга бажарди. Ишлаб чиқарилган 42 000 тоннадан давлатга 22 734 тонна бошоқли дон сотилди.

Туман ҳудудидаги майдонлардан 1806 гектар майдонга сабзавот, шундан 1607 гектарига пиёз, 93 гектарига сабзи ҳамда 106 гектарига бошқа турдаги сабзавот экинлари экилиб, айни пайтда ҳосил йиғиштириб олинмоқда. Фермер хўжаликлари томонидан 453 гектар ерга картошка экилиб, 3875 тонна ҳосил олинди. 209 гектар ерда янги интенсив боғлар ташкил этилди.

Чорвачилик бўйича:

2018 йил июль ойи ҳолатига кўра, туманда қорамоллар сони 59 107 бошни ташкил қилиб, наслли қорамоллар 6200 тага етган. Худди шу даврда майда шохли моллар 217 485 тани ташкил этиб, шундан насллиси 25 000 тага етган. Отчилик соҳасида отлар сони 4341 та бўлиб, насллиси 620 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, паррандалар сони 494 100 бошга етган. 2018 йил якунига кўра, 410 тонна балиқ, 19,35 тонна асал етиштирилиши кўзда тутилган.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида

Хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмини ошириш мақсадида Хитой, Жанубий Корея, Малайзия ва Ҳиндистон давлатлари билан умумий ҳажми 296,7 миллион долларга тенг 13 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шундан 221,6 миллион долларлик 8 та лойиҳага ерлар ажратилган бўлиб, 3 та лойиҳа бўйича смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. 4 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда. 1 та лойиҳа эса ишга тушган. Қолган 5 та лойиҳа бўйича инвесторлар билан музокаралар давом этмоқда.

Уй-жой қурилиши соҳасида

Туманда барча дастурлар доирасида 80 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда уларнинг 30 тасида қурилиш ишлари бошланган. Жорий йилнинг 3-чораги якунига қадар тасдиқланган режага асосан 30 та хонадон ўз эгаларига топширилади. Қолган хонадонларнинг барчаси йил якунига қадар қуриб битказилиши кўзда тутилган.

Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида

2018 йил июль ойи ҳолатига кўра туман меҳнат ресурслари 50089 нафар бўлиб, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 49702 нафарни ташкил этади. Шундан 41566 нафари иқтисодий фаол аҳоли бўлиб, улардан 37266 нафари иш билан банд. Туманимизда 2600 нафар фуқаролар ишсиз бўлиб, шундан 2102 нафари ёшлар, 1170 нафарини аёллар ташкил этади.

Аҳоли  бандлигини  таъминлаш дастурининг август-декабрь ойи режасига кўра, 1571 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган бўлиб, амалда 1849 та иш ўринлари яратилди.

Аҳолини табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида

Жорий йилнинг ўтган даврида 16 км. узунликдаги электр тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилиб, 3 км. эса реконструкция қилинди. Шунингдек, 14 та электр трансформаторлар таъмирдан чиқарилди.

Туманда йил бошидан буён 7 км. узунликдаги сув қувурлари таъмирланди. 3 та сув иншоотлари реконструкция қилиниб, 3 таси технологик жиҳозланди. Шу орқали 640 нафар аҳоли сув билан таъминланиб, 2000 дан зиёд аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Йил якунига қадар қўшимча 8 км. узунликдаги сув қувурлари таъмирланиб, реконструкция қилинади.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича

ажратилган кредитлар бўйича

2017 йилнинг август ойида 2018 йилнинг 27 август кунига қадар тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида аёл тадбиркорларга 36 та ҳолатда 676,5 миллион сўм, ёш тадбиркорларга 21 та ҳолатда 377,2 миллион сўм, кичик бизнес субъетларига 29 та ҳолатда 2 миллиард 545,5 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилган. Бундан ташқари, жисмоний шахсларга имтиёзли 7 фоизли кредитлар 103 та ҳолатда 1 миллиард 30,3 миллион сўм, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга 711 та ҳолатда 5 миллиард 907 миллион сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 5 та ҳолатда 3 миллиард 329 миллион сўм ажратилган. Бошқа йўналишларга ажратилган кредитлар 49 та ҳолатда 16 миллиард 483,5 миллион сўм бўлиб, жами ажратилган кредитлар 954 та ҳолатда 30 миллиард 349 миллион сўмни ташкил этади.

Мактабгача таълим тизими соҳасида

Туманимизда 12 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, жами 1163 нафар тарбияланувчиларни қамраб олган, шулардан 84 нафари қисқа гуруҳ тарбияланувчиларидир. 108 нафар педагог ходимлар болаларга таълим-тарбия бериб келишмоқда.

2017-2018 йилда “Эйвалек” МФЙдаги 10-сонли МТМ мукаммал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу МТМда 4 та гуруҳ ташкил этилиб, 100 нафар бола қамраб олинди.

“Сусам” МФЙда 50 ўринга мўлжалланган 9-сонли, “Унгут” МФЙда 75 ўринга мўлжалланган 12-сонли МТМ ташкил этилиб, 125 нафар тарбияланувчиларни ўз бағрига олди.

Обод қишлоқ дастури ижроси бўйича

Дастур доирасида ҳар бир қишлоқнинг бош режаси ишлаб чиқилиб, улардаги объектлар хатловдан ўтказилган ҳолда 186 та кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

93 та якка тартибдаги уй-жойлар таъмирланди. 3,5 км. узунликдаги сув тармоғи қурилиб, 1,8 км. узунликдаги электр узатиш тармоғи яхшиланди. 2 та трансформатор мукаммал таъмирланди. 8,9 км. узунликдаги табиий газ қувурлари таъмирланиб, 2 та газ тақсимлаш пункти реконс-трукция қилинди. Автомобиль йўлларини таъмирлаш мақсадида, режадаги 15,3 км. йўллардан 1,2 км. шағаллаштирилиб, 2,3 км. эса асфальтлаштирилди.

12 км. узунликдаги пиёдалар йўлак-ларини таъмирлаш ва 99 дона кўча чироқ-лари ўрнатиш учун смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Таҳририятдан: Ушбу мақола тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар томонидан 2018 йил август ойига қадар амалга оширилган ишлар ҳисоботлари асосида тайёрланди.

Элёр ЎТБОСОВ.