Айёмлар арафасида “Нуроний” жамғармаси  томонидан  туманимизда яшовчи 2 нафар уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олиниб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Шу билан бирга Қурбон ҳайити муносабати билан туманимизда яшовчи 30 нафар фронт орти, кам таъминланган ва ёлғиз, кекса фахрийларимиз йўқланиб, ҳол-аҳволларидан хабар олиниб, байрам совғалари тарқатилди. Шунингдек, “Қизилой” МФЙ Камар қишлоғида яшовчи 102 ёшли Хожар она Имоновага ҳам муборак ҳайит айёми совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз.