Ёшлар куни арафасида шаҳримиздаги “Глобус” ўқув маркази таркибида 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болажонлар учун “Почемучка” ўқув маркази иш бошлади.

Марказнинг очилиш маросимида ҳоким ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилором Камолова, Мактабгача таълим бўлими мудири Насиба Ўразматова иштирок этиб, бу марказ болаларни мактабга тайёрлашда самарали натижа бериши шубҳасизлигини таъкидлаб ўтди.  Шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли мазкур ўқув марказида болаларга инглиз, араб, рус тиллари, математика сабоқлари, ҳамда болаларни мактабга тайёрлаш курслари фаолият юритади.   

Гулшода КАРИМОВА,

“Оҳангарон ҳаёти” мухбири.