Сир эмаски, туманимизда тиним билмай меҳнат қилаётган миришкор борки, бугун ҳаловатидан ва фароғатидан кечиб, халқимизнинг тўкин дас-турхони, фарзандларимизнинг ризқ-рўзи учун пайкалидан бери келмаяпти.

Бу йил  туманимизда жами 9600 гектар сувли, 3600 гектар лалми ерларга бошоқли дон экилган бўлиб, ҳозирги вақтда ҳудудлардаги ғалла экинларини жами 13 та комбайн йиғиб олмоқда. Ҳудуддаги қарийб 906 нафар фермер хўжалик раислари бу йилги режани ортиғи билан бажариш тараддудини кўраётган бўлса ажаб эмас. Маррага биринчи бўлиб етиб келган илғор “Озод Раҳматилла ўғли”, “Хидир ота” каби фермер хўжаликларининг раислари давлатимиз хирмонига олтин бошоқларни топшириб, режани ортиғи билан бажаришди.

Нигоҳимизни “Дўстлик” МФЙ ҳудуди-даги “Сайриддин” фермер хўжалигининг бепоён далаларига қаратар эканмиз, у ердаги олтин бошоқларни тинимсиз равишда “ямлаб” кетаётган улкан комбайнлардан нигоҳини бир зум узмай, ўйга толган бободеҳқон сиймосидаги Шамсиддин Кўшовга кўзимиз тушади. Мазкур фермер хўжалиги бу йил 65 гектар майдонга бошоқли дон экинларини экиб, эртаю кеч тиним билмай туманимизнинг хирмонига ҳосил топшириш тараддудида.

Шоира ТЎЛАГАНОВА,
“Оҳангарон ҳаёти” мухбири.