Оҳангарон шаҳар адлия бўлими янги ташкил қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган бўлиб, яқинда, яъни 2018 йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  5415-сонли фармонига ва ушбу фармон асосида шу куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги 3666-сонли қарорига асосан ташкил топди.

Жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётида адлия органининг фаолиятини кучайтириш мақсадида, ушбу фармон ва қарор ижросини таъминлаш борасида республикамизнинг барча вилоятлари ҳудудларидаги туман, шаҳарларда адлия бўлимлари ўз фаолиятларини бошладилар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2018 йил 4 майдаги 133-умумий сонли буйруғига асосан туман, шаҳар адлия бўлимларининг намунавий низоми тасдиқланган бўлиб, ушбу низом талабларига кўра,  бўлим Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколати доирасига кирувчи вазифаларни ўзи фаолият кўрсатаётган  ҳудудда амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Бўлим тизимига нотариал идоралари киради. Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита тегишлилигига кўра, вилоят адлия бошқармасига бўйсуниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади. Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишла-рига қуйидагилар киради:

  • – ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг туманлар, шаҳарлар тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
  • – давлат органлари ва ташкилотлари туман, шаҳар тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика-вилоят, туман-маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • – туман, шаҳар ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларини-нг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
  • – ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахс-ларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
  • – давлат органлари ва ташкилотларининг туман, шаҳар тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш. 

Қ. ХАЛКУЗИЕВ,
шаҳар адлия бўлими бошлиғи