Яқинда туман ҳокимлигига бир нечта чет эллик сармоядорлар ташриф буюрди. Учрашувда туманимизнинг фермер хўжаликлари раислари, чорвадорлар, туман ҳокимлигининг мутасадди вакиллари иштирок этди. Йиғилишни туман ҳокими Ўктам Турсунов очиб берди.

Меҳмонлардан бири – Италия давлатининг “Виктория” корхонаси тижорат директори Массимо Колумбо паррандачилик соҳасидаги фаолияти тўғрисида баён қилар экан, мазкур соҳадаги бой тажрибасини йиғилганлар билан  ўртоқлашди.

Голландия давлатидан келган “Ван Дер Пло Эг” корхонаси бош менежери  Рустам Шуленбоев чорвачиликдаги ютуқлари  тўғрисида батафсил сўзлаб, мазкур корхонани бугунги кунда Ўзбекистонга наслли қорамолларни арзон нархларда етказиб бераётгани, шу жумладан, туманимизнинг чорвадорлари билан ҳам иқтисодий ҳамкорликлар қилиш истаги борлигини билдирди.

Тошкент шаҳридан келган “Офтоб ленд” МЧЖ корхонаси раҳбари Азиз Аълоев эса йиғилганлар эътиборига корхонаси ишлаб чиқараётган муқобил энергия тўғрисида лавҳаларни ҳавола этди.

Меҳмонларга ўзларини қизиқ-тирган саволлар билан мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги вакилла-ри улар билан ўзаро келишувлар имзолади. Баҳс-мунозараларга айланган учрашув барчанинг кўнглида илиқ таассурот қолдирди.

Шоира ТЎЛАГАНОВА,
“Оҳангарон ҳаёти” мухбири.