20-23 май кунлари вилоятимизнинг Оққўрғон туманида спортнинг бокс тури  бўйича Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Юқори савияда ўтказилган мусобақада Тошкент вилоятининг барча туманлари ҳамда Наманган вилоятидан келган 162 нафар боксчилар иштирок этишди. Турнирда тажрибали мураббий Улуғбек Мадусмоновнинг шогирдлари туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсларда вакилларимиз 6 та олтин, 6 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Умумжамоа ҳисобида ҳам 1-ўринни оҳангаронликлар эгаллашди. Кейинги ўринларга эса оққўрғонлик ҳамда чустлик боксчилар сазовор бўлишди

Алишер АЗИМОВ.