Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлар ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларни кўпайтирган томорқа ер эгаларига солиқ  имтиёзи берилади.  Бу икки томонлама фойдали бўлиб, маҳсулот етиштиришни кўпайтиришда муҳим омил ҳисобланади.

Ғаллақудуқ” МФЙда истиқомат қилувчи Дмитрий Пос-тухов томорқасини том маънода кичик ферма ва агроучасткага айлантирган. Тадбиркор 30 бош қуён, 50 бош паррандани парваришлашдан ташқари, арча кўчатларини етиштириб сотади. Унинг чорбоғида узум, мевали дарахтларнинг ўндан ортиқ тури мавжуд. Айни дамда дарахтлар шиғил мева тугди. Д.Постухов иссиқхонада сабзавот кўчатлари етиштирган.

Ушбу маҳаллада бўлганимизда, ўз ҳолига ташлаб қўйилган айрим  томорқаларга кўзимиз тушди. Бу яхши эмас…

Абдушукур НАВРЎЗОВ.