Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва қадрлаш куни”га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 16 апрелдаги ПҚ-3667-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон туман бўлими, ДХХ Чегара қўшинлари 9227-ҳарбий қисм аскарлари ҳамкорликда  “Ойбулоқ” МФЙнинг  Ўзар маҳалласида яшовчи, 1941-1945 йилларда фронт ортида меҳнат қилган  Хурсаной Саримсоқова ҳамда Ойбулоқ қишлоғида яшовчи Шермат ота Турғуновнинг  ҳолидан хабар олишди. Улар  билан суҳбатлашиб, ариқларини  тозалаб, ҳовлиларидаги оғир юмушларда ёрдам бердилар.

Шундай озод ва обод диёрда, элу халқ ардоғида  кексалик гаштини сураётган Хурсаной ая ва Шермат отанинг дуога очган қўллари ҳеч ҳам толмасин, биз ёшларга тарих ҳақиқатларидан сабоқ беришдан ҳеч ҳам  чарчашмасин дея ният қилдик.

Шарифа АБДУРАҲМОНОВА,

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон туман бўлими раҳбари.