11-мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида  “Веломарафон” спорт  мусобақаси  ўтказилди. Марафонни жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Нафиса Мўминова ташкиллаштирди. Ушбу мусобақа  ўқувчилардаги чидамлилик, чаққон-лик, эгилувчанлик каби жисмоний сифатларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Қолаверса, бундай спорт мусобақалари ўқувчилар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, улардаги ўз кучига бўлган ишончни оширишга хизмат қилади. Танлов якунида 1-ўринни 3-“б”, 2-ўринни 4-синф ва 3-“а” синф, 3-ўринни 2-“а”, “б” синф веломарафончилари қўлга киритишди. Ғолиб жамоалар ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди.

Нилуфар АБДИҚУЛОВА,

бошланғич синф ўқитувчиси.