Жорий йилнинг 1 май куни Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси қошида очилган Оҳангарон туман болалар спорт мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира турнири”нинг очилиш маросими ўтказилиб, мусобақаларга старт берилди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур турнирда ёшларимиз спортнинг 13 тури бўйича ўзаро беллашадилар.

Мусобақанинг дастлабки кунида футбол бўйича беллашувлар қизғин тус олди. Спортнинг мазкур тури бўйича ҳудудий ғолиблар саналган 14 та умумтаълим мактаби жамоалари иштирок этмоқда.

Мусобақалар 9 май кунига қадар давом этади.

Ш. ТЎЛАГАНОВА.