3 май куни пойтахтимиздаги муҳташам “Туркистон” саройида “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги танловда 523 журналист 7100 ижодий иши билан иштирок этди. Тадбир давомида бир қатор йўналишларда ғолиб деб топилган журналистлар тақдирланди.

Ушбу танлов якунларига кўра, “Оҳангарон ҳаёти – Жизнь Ахангарана” газетаси вакили “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури ижросини ёритган энг фаол журналист” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.