Убайд қишлоғининг азим тоғларга туташ сўлим тепаликлари бугун киночилар билан гавжум. Айни дамда бу ерда “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Абдувоҳид Ғаниев режиссёрлигида “Элпарвар” бадиий фильми суратга олинмоқда.

Жараёнда Тоҳир Саидов, Фотиҳ Жалолов, Сейдулла Молдаханов, Алишер Узоқов сингари эл севган актёрлар иштирок этмоқда.

 

Фильм воқеаларида мўғул босқинчиларидан юртини озод қилган 19 ёшли йигит – Муқбил тўғрисида ҳикоя қилинади. Қувонарлиси, умумий саҳналарда ҳудуд аҳолиси ва маҳаллий отлар ҳам қатнашмоқда.

Оҳангаронликлар томонидан яхши кутиб олинган ижодий гуруҳ жамоаси кўрсатилаётган эътибор ва меҳмондўстлик учун туман аҳлига миннатдорчилик билдирди.

Фильм премьераси жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтиши кутилмоқда.