Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан “Ҳар бир бола меҳр ва эътибордан четда қолмасин” лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳа доирасида тумандаги имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олинди.

Лойиҳа доирасида тумандаги “Ойбулоқ” МФЙда яшовчи Назрулло Қурбонбоев ҳолидан  хабар олиниб, унга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан компьютер жамланмаси совға қилинди. Бундай  эътибордан  Назрулло жуда ҳам хурсанд бўлди. У ўзига берилган имкониятдан фойдаланиб,  келажакда маҳаллада компьютер хизматлари йўналиши бўйича тадбиркорлик билан шуғулланиш нияти борлиги ҳақида айтиб ўтди. Унинг отаси  Ҳикматилла ака эса қўлларини дуога очиб, юртга тинчлик, хотиржамлик тилаб, ният қилдилар. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бундай хайрли ишларни давом эттирмоқда.

Зилола АБДУЛЛАЕВА,

Ёшлар иттифоқи Оҳангарон туман Кенгаши етакчи мутахассиси.