Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир”. Шундай экан, ёшларни китобхонликка ошно этиш, уларни китоб билан дўст тутинишга даъват этиш бугунги куннинг энг  муҳим ва долзарб масалаларидандир.

Туман ХТБ тасарруфидаги ахборот-ресурс марказида  “Ахборот-ресурс марказлари ва ахборот кутубхона марказларида “Китобхонлик байрамлари” доирасида ўтказиладиган тадбирлар самарадорлиги, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида вилоят АРМ раҳбар-ходимларининг семинари бўлиб ўтди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси дарсликлар ва ҳужжатлар бўлими мутахассиси Қ. Баҳоуддинов оилада китобхонлик маданиятини шакллантириш, АРМларда янги инновацион технологиялардан фойдаланиш услублари ҳақида маъруза қилди. Туман инновацион тадқиқотлар бўлими ходими Дилфуза Бойқараеванинг АРМлар фаолияти юзасидан тақдимоти намойиш этилди. Семинар давомида мутахассис-ходимлар ўзаро фикр алмашиб, тажрибалари билан ўртоқлашишди. Туман ХТБ дарсликлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Маъмура Эламасова туманимизда китобхонлик маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берди. Семинар 12-мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари билан якунланди.

Тадбирда  туман ХТБ мудири Б.Қаршибоев иштирок этди.

 Холида ОМОНОВА,

 туман АРМ директор ўринбосари.