* Бир ишга киришмай туриб, ундан қутулиб чиқиш йўлларини мўлжаллаб қўй.

* Қилмоқчи бўлган ишларини қилмасдан қолдирмасинлар. Агар бирор ишни қилмасликка сўз берар эканлар, яқинига ҳам йўламасинлар. Хотирдан чиқмасинким, Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди.

* Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин.

* Ақлли душман жоҳилу нодон дўстдан яхшироқ.

* Кечира олишлик— мардлик, кечира билмаслик номардлик саналади.

* Энг баланд минора ҳам ердан кўтарилгай.

* Гарчи ишнинг қандай якунланиши тақдир пардаси ортида яширин бўлса ҳам, ақли расо ва ҳушёр кишилардан кенгашу тадбир истаб, фикрларини билмоқ лозимдир.