Юртимизда байрамлар арафасида турли ижтимоий соҳа объектларини қуриб фойдаланишга топшириш каби тадбирлар анъана тусига кирган. Бундай анъаналар бу йилги баҳор айёмлари олдидан ҳам туманимизда бир қатор муассасаларнинг очилиши билан давом этмоқда.

Хусусан, “Эйвалек” МФЙ ҳудудидаги 10-мактабгача таълим муассасаси қайтадан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Мазкур таълим даргоҳи 280 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 112 нафар тарбияланувчиларни қамраб олган. Ҳудуддаги ота-оналарнинг қувончи чексиз. Улар ёш авлоднинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун муносиб шароит яратиб бераётган давлатимиз раҳбариятига чексиз миннатдорчилик билдиришди.

Ўз мухбиримиз.

Фото: С.Сапаралиев